Авиакомпания матбуот хизматининг маълумотига кўра, самолётлар лизинг асосида харид қилинади. Авиакомпаниянинг қайд этишича, улар компания вакиллари билан музокаралар ўтказишган, ҳамда у томон “Airbus A321” самолётларини лизинг асосида сотишга розилик билдирган.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси лизинг компанияси вакилларини ўзларининг талаблари билан таништиришган ҳамда тижорат таклифлари бўйича ўзларининг эътирозларини билдиришган. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ҳаво кемаларини лизинг асосида сотадиган бошқа компаниялар билан ҳам музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг қайд этишича, улар ҳаво кемаларини 2018 йилда харид қилишмоқчи.