Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 11/10/2016 Ўзбекистон гидроэнергетикани модернизациялаш учун ОТБнинг маблағларини жалб қилмоқчи
Ўзбекистон гидроэнергетикани модернизациялаш учун ОТБнинг маблағларини жалб қилмоқчи
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон гидроэнергетикани модернизациялаш учун Осиё тараққиёт банки(ОТБ)нинг маблағларини жалб қилмоқчи.

Банк сайтининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон гидроэнергетикани модернизациялаш учун ОТБнинг 215 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағларини жалб қилмоқчи.

Лойиҳа доирасида фаолият кўрсатаётган 3 та гидростанцияни модернизациялаш ҳамда яна 3 та кичкина ГЭСларни қуриш режалаштирилган. Лойиҳа Ўзбекистонда қайта тикланадиган қувватни ривожлантиришга кўмак беради.

Яқин орада томонлар лойиҳанинг концепциясини ишлаб чиқишга киришишади. ОТБ шунингдек, лойиҳани ишлаб чиқиш учун 2,5 млн. АҚШ доллари миқдорида техник ёрдам кўрсатади.

2015-йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон ҳукумати 2016-2020-йилларга мўлжалланган ҳамда умумий қиймати 889,4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги Мамлакат гидроэнергетикасини ривожлантириш дастурини тасдиқлади.

Мазкур дастур доирасида Ўзбекистонда 9 та янги станция қурилади ва 15 таси модернизацияланади, бу эса йилига қўшимча тарзда 5,25 млрд. кВт.с электроэнергия ишлаб чиқариш имконини беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг