Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Ўзбекистон 18/10/2023 Ўзбекистон Ғазо секторидаги “Aл-Aҳли” касалхонасига уюштирилган зўравонлик ҳаракатини кескин қоралайди
Ўзбекистон Ғазо секторидаги “Aл-Aҳли” касалхонасига уюштирилган зўравонлик ҳаракатини кескин қоралайди

Ўзбекистон Ғазо секторидаги “Aл-Aҳли” касалхонасига уюштирилган  зўравонлик ҳаракатини кескин қоралайди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ғазо секторидаги “Aл-Aҳли” касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан баёнот эълон қилди. 

Баёнотда жумладан шундай дейилади: Ўзбекистон Республикаси Ғазо секторидаги “Aл-Aҳли” касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.

Бу даҳшатли зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз ва буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши деб ҳисоблаймиз.

Вафот етганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган ҳолда, можаро томонларини зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ҳамда ўт очишдан тийилишга чақирамиз.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг