Валюта курслари 01/04/2025
$1 – 12937.16
UZS – 0.19%
€1 – 13937.20
UZS – 0.2%
₽1 – 154.55
UZS – 0.25%
Қидириш
Иқтисод 28/03/2025 Ўзбекистон фуқароларни ЕИда иш билан таъминлашда ICMPD билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон фуқароларни ЕИда иш билан таъминлашда ICMPD билан ҳамкорлик қилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миграция сиёсатини ривожлантириш халқаро маркази билан ҳамкорлик ўрнатилди.

Бу ҳақда Миграция агентлиги, Ташқи ва Ички ишлар вазирликлари мутасаддиларининг Миграция сиёсатини ривожлантириш халқаро маркази (ICMPD) бош директори Michael Spindelegger билан учрашувида сўз борди.

“Таҳлилларга асосланадиган бўлсак, яқин келажакда Европа Иттифоқи мамлакатларида ишчи кучига бўлган эҳтиёж кескин ошади. Ўзбекистонда эса иқтидорли ёшлар кўп ва уларни хорижий тилларга, талаб юқори касбларга ўргатиш тизими жуда яхши йўлга қуйилмокда", 
- дея таъкидлади Австриянинг собиқ Ташқи ишлар вазири, ICMPD бош директори жаноб Spindelegger. 

Учрашувда Миграция агентлиги ва мазкур Халқаро марказ ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Унга кўра, Марказ Миграция агентлиги билан биргаликда маҳаллий аҳолига Европа Иттифоқи мамлакатларида қонуний ишлаш бўйича маслаҳатлар беради, миграцияга кетмоқчи бўлган фуқаролар учун сафар олди ўқув курсларини ташкил қилади ва салоҳиятли иш берувчиларни жалб қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг