Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 26/10/2017 Ўзбекистон ЕТТБнинг 51,18 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағларини учта лойиҳага жалб этиш ниятида
Ўзбекистон ЕТТБнинг 51,18 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағларини учта лойиҳага жалб этиш ниятида
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан учта лойиҳага 51,18 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этишни режалаштирмоқда.

ЕТТБ веб-сайти хабарига кўра, Ўзбекистон ўрта ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ва савдони ривожлантириш учун 30 млн. АҚШ долларини жалб этмоқчи. Бу маблағлар “Ипотека-банк” АТИБга тақдим этилади.

Лойиҳа доирасида ўрта ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 25 млн. АҚШ доллари, савдо-сотиқни ривожлантириш учун 5 млн. АҚШ доллари ажратилади.

“Uzbek Leasing International” компанияси банкнинг 10 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағларини жалб этмоқчи. Бу маблағлар уч транш билан таъминланади ва ўрта ва кичик бизнес эҳтиёжлари учун автоуловлар, юк машиналари, трейлер ва ускуналар харид қилиш учун ишлатилади.

Учинчи лойиҳа доирасида “Mutabar Medical Standart” компанияси фармацевтика ишлаб чиқариш лойиҳаси учун 11,18 млн. АҚШ доллари жалб этмоқчи. Бу ердаги йиллик ишлаб чиқариш қуввати 280 млн. дона ампуладан иборат бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг