Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Ўзбекистон 09/06/2016 Ўзбeкистон-Эстония сиёсий маслаҳатлашув ўтказишди
Ўзбeкистон-Эстония сиёсий маслаҳатлашув ўтказишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 8-9-июнь кунлари Таллин шаҳрида Ўзбекистон-Эстония вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Эстония Республикаси делегациясига Ташқи ишлар вазирлигининг сиёсий масалалар бўйича вице канцлери Кюллике Силласте-Эллинг бошчилик қилди.

Ўзбекистон-Евроиттифоқ шаклидаги, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни ўз ичига олган икки томонлама муносабатлар мужмуи юзасидан батафсил мулоқот бўлиб ўтди.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва уни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари батафсил муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва Эстония учун устувор ҳисобланадиган соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун иккала томонда ҳам улкан салоҳият борлигини назарда тутган ҳолда кўп соҳалардаги алоқаларни оширишдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Маслаҳатлашувлар давомида ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Таллин шаҳига ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси Эстония ташқи ишлар вазири Марина Калюранд билан Саёҳат ва туризм ассоциациясида учрашув бўлиб ўтди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг