Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Технологиялар 09/06/2016 Ўзбекистон электрон давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштирмоқда
Ўзбекистон электрон давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ҳукумати томонидан 2016-йилнинг 2-июнь куни "Электрон давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида"ги қарор қабул қилинди.

Мазкур қарор "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини амалда татбиқ этиш доирасида қабул қилинди.

Ҳужжатда давлат хизматларини электрон шаклда кўрсатиш жараёнида ортиқча оворагарчиликларни олдини олиш, аҳоли ва бизнес вакилларидан талаб қилинадиган ҳужжат ва сўровларни қисқартириш, хизмат кўсратиш жараёнини соддалаштириш, шунингдек давлат органлари ҳужжатларини ягона шаклга келтириш каби вазифалар белгилаб берилган.

Электрон давлат хизматларини кўрсатишни такомиллаштириш тартиби бир неча босқичдан иборат. Аввалига аҳоли ва бизнес вакилларига кўрсатиладиган, талаб юқори бўлган хизматлар таҳлилллар асосида аниқлаб олиниб, самарали хизмат кўрсатиш билан боғлиқ тўсиқлар ўрганилади.

Шундан сўнг электрон хизматларни кўрсатишнинг энг мақбул усули ишлаб чиқилиб, сўнг қонунчилик доирасида жамоатчилик ва экспертлар фикр-мулоҳазаси асосида такомиллаштирилади.

Айни пайтда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва унинг қошидаги "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш маркази, БМТнинг Тараққиёт дастури, Осиё тараққиёт банки, халқаро экспертлар билан биргаликда бир қанча давлат хизматларини электрон шаклга ўтказиш юзасидан ҳамкорлик олиб бормоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг