Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 11/01/2023 Ўзбекистон дунёда биринчи бўлиб, eTIR – электрон халқаро ташувини амалга оширди
Ўзбекистон дунёда биринчи бўлиб, eTIR – электрон халқаро ташувини амалга оширди

Аввал хабар берганимиздек, 2022 йил 27 декабрь куни Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида TIR-карнет китобчалари асосида ташувларни электрон расмийлаштиришни назарда тутувчи тўлиқ рақамлаштирилган «eТIR» ташуви муваффақиятли амалга оширилди. 

Пойтахтимиздаги «Арк-Булоқ» ташқи иқтисодий фаолият божхона постидан экспортга расмийлаштирилган сархил ва қуруқ мевалар ортилган 4 та контейнердан иборат биринчи eTIR (мультимодал) ташуви ўзбек ташувчиси томонидан Тошкент халқаро аэропортидан Озарбайжоннинг Баку аэропортига етказилди ва Баку Карго Терминал божхона постида eTIR электрон кафолати асосида импортга расмийлаштирилди.

Мазкур янгилик жаҳон бизнес ҳамжамияти томонидан қизғин қарши олинди ва нуфузли халқаро ташкилотлар, хорижий оммавий ахборот воситалари орқали кенг эътироф этилмоқда.

Жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг расмий янгиликлар сайтида мазкур лойиҳа Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари ўртасида юк ташиш шароитларини яхшилаш ғоясининг ҳақиқий тимсоли дея баҳоланган. 

Европа Иқтисодий Комиссияси расмий сайтида ушбу воқелиқкни «халқаро транспортда рақамли даврнинг бошланиши» дея эътироф этди. Таъкидланишича, ҳозирга қадар фақат Ўзбекистон, Озарбайжон ва Грузия eTIR халқаро тизимига интеграцияни тўлиқ якунига етказган.

Тунис, Покистон ва Туркия бу йўналишдаги ишларни ҳали давом эттирмоқда. Ташкилот 2023 йилда Марказий Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатларини боғловчи коридорлар бўйлаб eTIRни оммалаштиришга асосий эътибор қаратилишини маълум қилган. 

Туркий давлатлар ташкилоти расмий сайтида «Ўзбекистон ва Озарбайжон дунёдаги биринчи глобал eTIR транспорт операциясини амалга оширди» дея баёнот берди ва ўз табригини йўллади.

«Ушбу ютуқ транспорт ва транзит соҳасида келгусидаги ҳамкорлик ва инновацияларни илҳомлантиради, биз аъзо давлатларимизнинг бу борадаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга ва ёрдам беришга тайёрмиз» дейилади ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилинган материалда. 

Озарбайжон иқтисодиёт вазирлиги эса иккала мамлакат ўртасида электрон тарзда амалга оширилган ушбу ташувни «қоғозбозлик бюрократияси»ни четлаб ўтган илк ташув дея эътироф этди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг