Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 23/04/2016 Ўзбекистон делегациясининг ОҲИЧКнинг 5-учрашувида иштирокига доир
Ўзбекистон делегациясининг ОҲИЧКнинг 5-учрашувида иштирокига доир
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Осийода ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаши (ОҲИЧК) аъзо давлатлари ташқи ишлари варизларининг Бешинчи учрашувида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, ОҲИЧК ташқи ишлар вазирларининг учрашуви 2016-йилнинг 27-28-апрель кунлари Пекин шаҳрида ўтказилади.

ОҲИЧК Осийода хавфсизлик, барқарорлик ва тинчликни таъминлашга йўналтирилган ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича халқаро форум ҳисобланади. Бугунги кунда мазкур Кенгашга 24 давлат аъзо бўлиб, 9 та мамлакат ва 4 та халқаро ташкилотлар ОҲИЧКнинг кузатувчилари ҳисобланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг