Валюта курслари 24/09/2024
$1 – 12747.29
UZS – 0.14%
€1 – 14158.42
UZS – -0.35%
₽1 – 137.27
UZS – -0.14%
Қидириш
Ўзбекистон 08/02/2017 Ўзбекистон делегацияси Қувайт Давлати Бош вазири билан музокаралар ўтказди
Ўзбекистон делегацияси Қувайт Давлати Бош вазири билан музокаралар ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 8 февраль куни Қувайтга расмий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Қувайт Давлати Бош вазири шайх Жабер ал-Мубарак ал-Ҳамад ас-Сабаҳ томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

ТИВ раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг энг самимий тилакларини Қувайт раҳбариятига етказди.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг, аввало савдо-иқтисодий, инвестицион соҳалардаги алоқаларнинг ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда таъкидланганидек, Ўзбекистон-Қувайт мулоқотини фаоллаштириш жараёни ҳамкорликни сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш ва унга узоқ муддатли тус бериш учун ҳақиқий имконият очади.

Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа икки томонлама ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг