Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 16/08/2017 Ўзбекистон делегацияси Қозоғистон ТИВ раҳбари билан учрашди
Ўзбекистон делегацияси Қозоғистон ТИВ раҳбари билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 16 август куни Остона шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Қайрат Абдрахманов билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Икки томон муносабатларининг долзарб масалалари ҳамда айрим минтақавий мавзулар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон делегацияси Остона шаҳрида Ўзбекистон Элчихонасининг янги биносини қуриш ишларини бошлашни тезлаштириш бўйича ўтказилган музокаралар якунлари ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири топшириғига биноан Қайрат Абдрахмановга 2017 йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган Марказий Осийода хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш бўйича халқаро конференцияга расмий таклифнома топширилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг