Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 10/03/2018 Ўзбeкистон делегацияси Ўзбeкистон-Япония бизнeс форумида иштирок этади
Ўзбeкистон делегацияси Ўзбeкистон-Япония бизнeс форумида иштирок этади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 12 март куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси Токиё шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Япония бизнес форумида иштирок этади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Делегация таркибидан Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, «Узтраде» АЖ, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги вакиллари ўрин олган.

Ўзбекистоннинг Токиодаги Элчихонаси маълумотига кўра, форумда Япония ташқи ишлар, иқтисодиёт, савдо ва саноат, молия вазирликлари, ташқи иқтисодий алоқаларга ихтисослашган давлат ташкилотлари вакиллари, ўз соҳаларида етакчи компаниялар ва фирмалар, молиявий тузилмалар раҳбарлари иштирок этади.

Нуфузли тадбирда Япониянинг расмий ва ишбилармон доиралари Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, мамлакатимизда чет эл инвесторлари учун яратилаётган афзалликлар ва қулай шароитлар, ўзаро манфаатли ва бошқа аниқ лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари билан танишиши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг