Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Дунё 08/11/2016 Ўзбeкистон делегацияси Жиддага ташриф буюрди
Ўзбeкистон делегацияси Жиддага ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 5-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Жидда шаҳрида (Саудия Арабистони Подшоҳлиги) Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Бош қароргоҳида бўлиб ўтган ИҲТ Ижроия қўмитасининг йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Мажлисда ташкилот кун тартибининг долзарб масалалари, жумладан ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг шошилинч мажлисини ўтказиш вақти юзасидан фикр алмашилди.

Мамлакатимиз делегацияси 4-5-ноябрь кунлари Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлигининг Жидда шаҳридаги бўлинмаси Бош директори Муҳаммад Аҳмад Таййиб ҳамда ИҲТ Бош котиби вазифасини бажарувчи Абдулла Алим билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Музокаралар давомида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида белгиланган Ўзбекистоннинг ИҲТ ТИВКда раислигининг мақсадларини рўёбга чиқаришнинг амалий жиҳатлари ҳамда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг