Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 10/07/2018 Ўзбeкистон делегацияси “ЕИ-МО” шаклидаги юқори даражали мулоқотда иштирок этди
Ўзбeкистон делегацияси “ЕИ-МО” шаклидаги юқори даражали мулоқотда иштирок этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 9 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги делегация Ашхобод шаҳрида “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” шаклидаги сиёсат ва хавфсизлик бўйича юқори даражали Мулоқотнинг навбатдаги учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

2017 йил июнь ойида Бишкек шаҳридаги Мулоқотнинг сўнгги мажлиси ҳамда 2018-йил март ойида Тошкент шаҳридаги вазирларнинг норасмий учрашувида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни, “ЕИ - МО” шаклида турли даражаги бўлажак учрашувлар жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.

Учрашувда терроризм билан кураш ва зўравонлик экстремизмини олдини олишда ҳамкорликни фаоллаштириш чоралари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, делегациялар томонидан чегарани бошқариш, наркотикларнинг ноқонуний айланиши ва уюшган жиноятчилик билан кураш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари ҳамда минтақавий экологик муаммолар кўриб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг