Ўзбeкистон делегацияси Душанбeдаги конференцияда иштирок этади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2018 йил 3-4 май кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган “Терроризм ва радикализмга қарши кураш” юқори даражали халқаро конференцияда иштирок этади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар беради.
Ўзбекистон делегацияси Тожикистонда бўлиши чоғида қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.