Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 01/10/2023 Ўзбекистон чорвачилик соҳасидаги муаммоларни ҳал этишда халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликка тайёр
Ўзбекистон чорвачилик соҳасидаги муаммоларни ҳал этишда халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликка тайёр

Италиянинг Рим шаҳрида Бирлашган миллатлар ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) қароргоҳида илк маротаба чорвачиликнинг барқарор трансформациясига бағишланган Бутунжаҳон конференциясида иштирок этаётган мамлакатимиз вакили бу ҳақда хабар берди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси кўмагида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси делегацияси фаол иштирок этмоқда.

Тадбирда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотига аъзо давлатлар вакиллари, халқаро ташкилотлар, илмий муассасалар, ривожланиш агентликлари, фуқаролик жамияти ташкилотлари ва хусусий сектор бизнес вакиллари, инновациялар, янада тўйимли ва хавфсиз маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўллари бўйича тақдимот ўтказмоқда. 

Конференциянинг асосий мақсади атроф-муҳитга минимал таъсир кўрсатадиган арзон чорвачилик маҳсулотлари ва маҳаллий шароитга чидамли диверсификацияланган чорвачилик тизимини ривожлантиришга ҳисса қўшишдан иборат.

Мулоқот давомида чорвачиликнинг глобал, минтақавий ва миллий даражадаги барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида тармоқни барқарор ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари бўйича ахборот ва билим алмашинувини таъминлаш, илмий, техник ва молиявий ресурсларни сафарбар этиш ҳамда устувор йўналишларни аниқлаш борасида аъзо давлатлар ўртасида тажриба алмашинуви бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда мамлакатимиз вакили иштирокчиларга юртимизда чорвачилик тармоғида амалга оширилаётган ислоҳотларни таништирди ва ўз таклифларини билдирди.

Хусусан, муҳокама қилинган масалалар, жумладан, биохилма-хилликни ошириш, ер ва сув ресурсларига бўлган талабнинг ортиб бориши ва унинг ечимини топишда кенгроқ мулоқот зарурлигини таъкидлади.

Шу сабабли келгусидаги халқаро лойиҳаларни амалга ошириш ва молиялаштиришда ҳар бир минтақанинг табиий жойлашуви, демографик ва иқтисодий ҳолатини ҳисобга олиш лозимлигини билдирди.

Ўзбекистон томони чорвачилик соҳасидаги муаммоларни ҳал этишда халқаро ҳамжамият билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилишга тайёр эканлиги хусусида махсус баёнот берди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг