Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Ўзбекистон 11/10/2023 Ўзбекистон-Чехия: ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги истиқболлари
Ўзбекистон-Чехия: ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги истиқболлари

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Чехия Республикасига расмий ташрифи доирасида ушбу мамлакат Президенти Петр Павел билан ҳам учрашув ўтказилди.

Қабулда дастлаб, Чехия Президенти Петр Павел Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатда олиб бораётган ислоҳотлари ва очиқ ташқи сиёсатларини олқишлади ҳамда Давлатимиз раҳбарига самимий саломини етказиб қўйишни сўради.

Ўз навбатида, Бош вазир Абдулла Арипов Чехия Президентига Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ҳам саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда мамлакатимизнинг бугунги кунда эришаётган натижаларида Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар асосий омил бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди.

Қайд этилганидек, бугун Ўзбекистон очиқ ва прагматик ташқи сиёсат олиб бормоқда. Пировардида, хорижий давлатлар, айниқса, Европа Иттифоқи билан тенг ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик ривожланмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон-Чехия ўртасида барча йўналишларда ҳамкорлик кенгаяётгани, вазирлар даражасидаги алоқалар ҳам фаоллашиб бораётгани бунга мисол.

Учрашувда савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт, туризм, қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар, туризм, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Умуман олганда, Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Чехия Республикасига расмий ташрифи доирасида ушбу мамлакатнинг “Шкода”, “Омнипол”, “Кристал Богемия”, “Примако” ва бошқа

етакчи фирма ва компаниялари вакиллари билан тегишли йўналишлар бўйича ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга қаратилган икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказилди. Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиш мақсадида бир қатор корхоналарга ташриф буюрилди.

Чехияга ташриф якунлари бўйича умумий қиймати 800 миллион евродан зиёд инвестиция битимлари ва савдо шартномалари имзоланди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг