Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 17/02/2019 Ўзбекистон-Буюк Британия Савдо-саноат кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади
Ўзбекистон-Буюк Британия Савдо-саноат кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Мюнхен шаҳрида (Германия) Буюк Британия ва шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг ташқи ишлар давлат вазири Алан Дункан билан учрашди.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Буюк Британия кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.

Музокараларда Ўзбекистон-Буюк Британия Савдо-саноат кенгашининг навбатдаги мажлиси ҳамда унинг доирасида ўтказилиши режалаштирилган Буюк Британия ишбилармон доиралари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу тадбирларнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Манбаа: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг