Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 25/09/2016 Ўзбекистон Бош вазирининг виртуал қабулхонаси очилди
Ўзбекистон Бош вазирининг виртуал қабулхонаси очилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ҳукумат порталида мамлакат Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси очилди. Ҳозирча веб-сайт тест режимида ишламоқда.

«Сизда ҳал этилмаган масалалар/муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар борми? У ҳолда мурожаатингизни тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига 3 хил усулда: қўнғироқ қилиш, мурожаат юбориш ёки ЎзЛиДеП ҳудудий партия ташкилоти Кенгашига ташриф буюриш орқали юборишингиз мумкин», — дейилади виртуал қабулхонада жойлаштирилган тушунтиришда.

Эндиликда ҳукумат раҳбарига мурожаат қилишни истаган ҳар қандай фуқаро тўғридан-тўғри сайт орқали ёки (0 800) 210−00−00 телефон рақами ёхуд 1000 қисқа рақами ёрдамида Бош вазирга шикоят, таклиф ва талабларини етказиши мумкин. Қўнғироқлар бутун республика бўйлаб бепул.

Шунингдек, ЎзЛиДеПнинг ҳудудий Кенгашларига мурожаат қилиш мумкин.

Мурожаатнинг мақомини (жавоб берилган-берилмаганини) сайт орқали текшириш мумкин бўлади.

Виртуал қабулхона орқали Бош вазирга мурожаат қилиш учун электрон рақамли имзо талаб қилинмайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг