Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 14/11/2017 Ўзбeкистон Бош вазири Германияга ташриф буюради
Ўзбeкистон Бош вазири Германияга ташриф буюради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 14-17 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Германия Федератив Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ташриф давомида Мюнхен шаҳрида Бавария Федерал ери Бош вазири Ҳорст Зеэҳофер ва бошқа расмий шахслар билан учрашувлар ўтказиш кутилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Германия иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси ва Германия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашининг мажлисларида иштирок этади, “KfW” Германия тараққиёт банки ва ГФР етакчи компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказади ҳамда мамлакатимиз билан ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдирган баъзи йирик замонавий корхоналарга ташриф буюради.

Бўлажак Ўзбекистон-Германия бизнес фуруми доирасида ва ташриф якунига кўра иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг