Валюта курслари 21/08/2025
$1 – 12466.44
UZS – -0.47%
€1 – 14517.17
UZS – -0.77%
₽1 – 155.42
UZS – -0.35%
Қидириш
Иқтисод 07/08/2025 Ўзбекистон BOE Technology Group билан дисплей технологиялари соҳасида ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон BOE Technology Group билан дисплей технологиялари соҳасида ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хитойга амалга оширилаётган ишчи ташриф доирасида «Ўзелтехсаноат» уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов бошчилигидаги делегация BOE Technology Group компанияси раҳбарияти билан музокаралар олиб борди.

BOE Technology Group — дисплей ва яримўтказгич технологиялари бўйича дунёнинг етакчи компанияларидан бири бўлиб, компания глобал саноат занжирида муҳим ўрин эгаллайди.

Учрашув чоғида электрон компонентлар, дисплей технологиялари ва илғор ишлаб чиқариш ечимлари бўйича ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Хусусан, Ўзбекистонда замонавий электроника қисмларини ишлаб чиқариш, қўшма корхоналар ташкил этиш, технологик трансфер ва маҳаллийлаштириш жараёнларини йўлга қўйиш борасида фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг