Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 12/07/2016 Ўзбeкистон билан Корeя ўртасидаги вербал ноталар алмашилди
Ўзбeкистон билан Корeя ўртасидаги вербал ноталар алмашилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 11-июль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминалини барпо этиш учун техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги Битимни амалга оширувчи вербал ноталар алмашилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Дипломатик каналлар орқали ноталар алмашинилганидан сўнг кучга кирган мазкур ҳужжат 2015-йилнинг 5-октябрида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ўртасида имзоланган Муҳокамалар баённомаси қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган бўлиб, бозор шароитларини таҳлил қилиш, инфраструктура талаблари, йўловчи ва юк авиаташувлари эҳтиёжлари ва бошқа параметрлар асосида Тошкент аэропортининг янги халқаро йўловчи терминалини барпо этиш режасини ишлаб чиқишни назарда тутади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг