Валюта курслари 12/03/2025
$1 – 12931.94
UZS – -0.06%
€1 – 14107.45
UZS – 0.37%
₽1 – 150.18
UZS – 3.13%
Қидириш
Ўзбекистон 11/03/2025 Ўзбекистон Беларуснинг самарали жамоат транспорти тизими бўйича тажрибасига қизиқиш билдирмоқда

Ўзбекистон Беларуснинг самарали жамоат транспорти тизими бўйича тажрибасига қизиқиш билдирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон элчиси Раҳматулла Назаров Беларусь транспорт ва коммуникациялар вазири Алексей Ляхнович билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокараларда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Вазир Алексей Ляхнович Ўзбекистон ва Беларусь халқаро юк ташувчилари учун рухсатномаларни бекор қилиш масаласига эътибор қаратиб, ушбу қадам икки давлат ўртасидаги савдо айланмасининг ошишига туртки бўлишини билдирди.

Беларус томони, шунингдек, халқаро автомобиль транспорти бўйича Беларусь-Ўзбекистон қўшма комиссиясининг навбатдаги мажлисини жорий йилнинг март-апрель ойларида Минск шаҳрида ташкил этишга тайёрлигини маълум қилди.

Учрашувда халқаро транспорт йўлакларини ташкил этиш бўйича лойиҳалар, Термиз шаҳридаги халқаро транспорт-логистика хабидан фойдаланиш масалалари бўйича ҳам фикр алмашилди.

Беларуснинг самарали жамоат транспорти тизими, аэропортлар учиш-қўниш йўлакларини лойиҳалаш, йўл белгиларини қўллаш бўйича тажрибасини Ўзбекистонда тадбиқ этишга эътибор қаратилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг