Валюта курслари 18/07/2025
$1 – 12658.19
UZS – -0.79%
€1 – 14672.11
UZS – -1.0%
₽1 – 161.44
UZS – -1.16%
Қидириш
Молия 17/07/2025 Ўзбекистон банклари аҳолидан 9,1 миллиард доллар сотиб олди

Ўзбекистон банклари аҳолидан 9,1 миллиард доллар сотиб олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистондан чет элга юборилган пул ўтказмалари ҳажми ўтган йил даражасида сақланиб қолиб, 1,2 млрд долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки маълум қилди.

2025 йилнинг I-ярим йиллигида банклар ҳамда жисмоний шахслар ўртасидаги чет эл валютаси олди-сотди операциялари айланмасининг умумий ҳажми 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга (2,8 млрд долл) кўпайиб, 14,5 млрд долларни ташкил этди.

Мазкур даврда банклар томонидан жисмоний шахслардан 9,1 млрд доллар миқдоридаги ёки 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 27 фоизга кўп чет эл валютаси харид қилинган.

Банклар томонидан жисмоний шахсларга сотилган чет эл валютаси ҳажми 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 18 фоизга ўсиб, 5,4 млрд долларга етди.

Валюта олди-сотди операцияларининг 58 фоизи ёки 8,4 млрд доллари (2024 йил I-ярим йилликка нисбатан ўсиш 16 фоиз) валюта айирбошлаш шохобчалари, 41 фоизи ёки 5,9 млрд доллари (ўсиш 36 фоиз) масофавий хизмат кўрсатиш (online) ва қолган 252 млн доллари (ўсиш 32 фоиз) 24/7 режимда фаолият кўрсатувчи банкоматлар орқали амалга оширилган.

Натижада, банклар томонидан жисмоний шахслардан сотиб олинган чет эл валютаси ҳажми уларга сотилган валюта ҳажмига нисбатан 3,7 млрд долларга кўп бўлди. Бу ўз навбатида, ички валюта бозорида қўшимча таклиф манбаи бўлиб хизмат қилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг