Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 17/01/2018 Ўзбекистон банк активлари 166,6 трлн. сўмни ташкил этди
Ўзбекистон банк активлари 166,6 трлн. сўмни ташкил этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Банк активлари 2017 йилга нисбатан 2 баробар ўсиб, 166,6 трлн. сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки хабар бермоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон тижорат банкларининг кредит қўйилмалари 2017 йилда 110,6 трлн. сўмни ташкил этди, бу 2016 йилга нисбатан 2 баравар кўпдир.

2017 йилда тижорат банкларидаги жами омонатлар миқдори 58,7 трлн. сўмни ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 61 фоизга ошди.

2017 йил якунларига кўра, банк тизимининг умумий капитали 1,6 баробар ўсиб, 23,7 трлн. сўмни ташкил этди, бу банкларнинг капитал етарлилиги ва ликвидлик кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш имконини берди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг