Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 24/02/2019 Ўзбекистон аёллар Oлимпия терма жамоаси Туркияга жўнаб кетди
Ўзбекистон аёллар Oлимпия терма жамоаси Туркияга жўнаб кетди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон аёллар Oлимпия терма жамоаси халқаро мусобақада иштирок этиш учун Туркияга жўнаб кетди. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Токио Олимпиадасининг саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон аёллар Олимпия терма жамоаси Туркиядаги «Turkish Women’s Cup 2019» халқаро мусобақасида иштирок этади.

Кеча тунда терма жамоамиз аъзолари Туркияга учиб кетишди. Терма жамоа бош мураббийи Баҳром Норсафаров Туркиядаги мусобақага қуйидаги футболчиларни олиб кетди:

Аланья шаҳрида ўтказиладиган халқаро турнирда 8 та терма жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. Ўйинлар иккита гуруҳда ташкил этилади. Қизларимиз «А» гуруҳида Руминия, Ҳиндистон ва Туркманистон терма жамоаларига қарши баҳс юритадилар. «B» гуруҳида эса Шимолий Ирландия, Франция, Қозоғистон ва Иордания терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

Ўзбекистон аёллар Олимпия терма жамоасининг мусобақадаги тақвими қуйидагича кўриниш олган:

27 февраль:

Ҳиндистон – Ўзбекистон (Сиде шаҳри, «Эвренсеки» стадиони)

1 март:

Ўзбекистон – Руминия (Сиде шаҳри, «Эвренсеки» стадиони)

3 март:

Ўзбекистон – Туркманистон (Сиде шаҳри, «Хане» стадиони)

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг