Рамазон ҳайити муносабати билан бугун Ўзбекистон Республикасининг биродар афғон халқига 58 та вагондан иборат озиқ-овқат, дори-дармон ва кийим-кечак ортилган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами эзгулик поездида Термиз шаҳридаги «Айритом» чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатга жўнатилди.
Афғонистонга юборилган инсонпарварлик ёрдами таркибида қуйидагилар ўрин олган:
16 та вагонда 1000 тонна ун махсулоти;
5 та вагонда гуруч маҳсулоти
1 та вагонда 12 минг дона икра;
1 та вагонда 9679 қути шоколад, печенье;
1 та вагонда 16 156 банка мураббо;
1 та вагонда 70 000 қадоқда дори-дармон;
1 та вагонда 100 минг дона вакцина, 100 минг дона ковид-тест, 20 минг дона кийим-кечак, 10 тонна ёғ;
2 та вагонда 6600 қути лапша маҳсулоти;
1 та вагонда 103 716 дона дори-дармон;
29 та вагонда 2000 тонна буғдой.
Айни вақтда мазкур жараёнларни вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати, АОКА вилоят бошқармаси ҳамда марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари ёритиб боришмоқда.