Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Иқтисод 30/09/2024 Ўзбекистон 8 ойда 15 та давлатга полиэтилен экспорт қилган

Ўзбекистон 8 ойда 15 та давлатга полиэтилен экспорт қилган

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-август ойларида хорижга қиймати 141,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган 174,1 минг тонна полиэтилен экспорт қилган.

Полиэтилен экспорти ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 11,7 минг тоннага ошган.

Ўзбекистон 2024 йилнинг 8 ойида 15 та давлатга полиэтилен сотган.

2024 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон энг кўп полиэтилен экспорт қилган давлатлар:

- Туркия – 80,2 минг тонна

- Латвия – 27,4 минг тонна

- Россия – 23,5 минг тонна

- Хитой – 20,1 минг тонна

- Қозоғистон – 16,2 минг тонна

- Грузия – 2,9 минг тонна
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг