Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон 7 ойда 87,9 минг тонна шафтоли экспорт қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-июль ойларида 15 та хорижий давлатларга қиймати 80,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 87,9 минг тонна шафтоли экспорт қилган.
15 та хорижий давлатга етказиб бериш амалга оширилди.
Ўзбекистон 2025 йилнинг 7 ойида энг кўп шафтоли экспорт қилган давлатлар:
Россия - 69,9 минг тонна;
Қозоғистон - 13,1 минг тонна;
Қирғиз Республикаси - 4 минг тонна
Беларусь - 615 тонна
Бошқа давлатлар - 259 тонна