Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 27/05/2016 Ўзбекистон 500 миллион кВт/соат электр энергиясини иқтисод қилишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон 500 миллион кВт/соат электр энергиясини иқтисод қилишни режалаштирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонда 2016-йил давомида ишлаб чиқаришда энергия сиғимини қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар натижасида 500 миллион кВт/соат электр энергияси ҳамда 150 миллион куб метр табиий газ иқтисод қилинади.

Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги маълумотлари кўра, иқтисодиётнинг асосий тармоқларида қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш туфайли эса йилига 250,1 миллион кВт/соат электр энергияси, 3,0 миллион куб метр табиий газ, ҳамда 20,1 Гкал иссиқлик энергияси тежалади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Жаҳон банки гуруҳининг “Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” қўшма лойиҳаси фаолияти технология ва асбоб-ускуналарни янгилаш ҳамда уларни замонавий энергия самарадор турларга алмаштириш бўйича ишларни олиб бораётган саноат корхоналари учун яратилган кредитлаш механизмни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Лойиҳа кўмагида олинган маблағлар 30 дан ортиқ электроэнергетика, нефт ва газ, кон-металлургия, кимё, қурилиш, қайта ишлаш тармоқлари миллий саноат корхоналарига йўналтирилган. Уларда 80 дан ортиқ сублойиҳа амалга оширилмоқда. Мазкур сублойиҳаларнинг муваффақиятли бажарилиши натижасида йилига 540 миллион кВт/соат электренергияси ва 252 миллион куб метр табиий газ иқтисод қилинади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг