Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
2020 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон чет элга 44,2 млн. AҚШ доллари миқдоридаги 88,2 минг тонна хурмо экспорт қилди. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 48,9 минг тоннага ёки 16,4 млн. AҚШ долларига ошди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, сўнгги 11 ой ичида Ўзбекистон қуйидаги мамлакатларга энг кўп хурмо экспорт қилди:
Қозоғистон - 51,8 минг тонна;
Россия - 29,0 минг тонна;
Қирғиз Р. - 2,9 минг тонна;
Туркманистон - 2,4 минг тонна;
Украина - 1,8 минг тонна;
Белорусь Р. - 0,8 минг тонна.
Маълумот учун: Жорий йилнинг 11 ойида Ўзбекистон хурмони 17 та хорижий давлатга экспорт қилди.