Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 20/01/2017 Ўзбекистон 2022 йилгача 7,7 млрд. долларлик кредит жалб этмоқчи
Ўзбекистон 2022 йилгача 7,7 млрд. долларлик кредит жалб этмоқчи
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Ҳукумати 2022 йилгача Халқаро молия институтларининг 7, млрд. долларлик кредит маблағларини жалб этмоқчи.

Халқаро иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, етакчи халқаро ва чет эл молиявий институтлари билан алоқаларни кенгайтириш орқали:

1. Халқаро молиявий институтлар пул маблағларини жалб қилиш орқали молиялаштириладиган инвестициявий лойиҳаларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, шу жумладан:

- 2016-2020 йиллар давомида 27 та лойиҳани амалга ошириш учун Жаҳон банки кредитларини жалб қилиш;

- 2016-2018 йиллар давомида 25 та лойиҳани амалга ошириш учун Осиё тараққиёт банки кредитларини жалб қилиш.

2. Осиё тараққиёт банкининг 1,0 млрд. долл.дан кам бўлмаган миқдорда кредитларини жалб қилишни кўзда тутадиган инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш масаласини ишлаб чиқиш орқали 2017-2019 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси ва Ислом тараққиёт банки ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш.

3. Устувор ижтимоий-иқтисодий, инфраструктура ва бошқа лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган чет эл ҳукумат ташкилотларининг (Хитой экспорт-импорт банки, Корея экспорт-импорт банки, EDCF Фонди, Япон халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOIСA), Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ), Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (ШТҲА), Франция тараққиёт агентлиги (ФТА), Европа ҳамкорлик комиссиялари ва ҳоказо) имтиёзли кредит ва грант маблағларини жалб қилиш бўйича тизимли ишларни олиб бориш.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг