Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Ўзбекистон 09/06/2016 Ўзбекистон 2015-йилда 2,51 тоннадан ортиқ гиёҳванд моддаларни олиб қўйди
Ўзбекистон 2015-йилда 2,51 тоннадан ортиқ гиёҳванд моддаларни олиб қўйди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонда 2015-йилда 2,51 тоннадан ортиқ гиёҳванд моддаларни олиб қўйди, мазкур кўрсаткич 2014-йилда 2,29 тоннани ташкил этганди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги гиёҳванд моддаларнинг назорати бўйича миллий ахборот-таҳлилий марказининг йиллик таҳлилий шарҳида хабар берилди.

Марказ маълумотларига кўра, ўтган йили Ўзбекистонда гиёҳванд моддаларнинг ноқоқуний айланмаси билан боғлиқ 6648 та жиноят содир этилган. Мазкур кўрсаткич 2014-йилда 6698 тани ташкил этганди.

Шарҳ маълумотларига кўра, 2015-йилда 3017 та гиёҳванд моддаларни сотиш билан, 709 та контрабанда билан ва 1301 та таркибида гиёҳванд моддаларни сақловчи ўсимликларни ўстирганлиги билан боғлиқ жиноятлардир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг