Ўзбекистон 10 ойда 6,62 миллиард долларлик олтин экспорт қилди — UzDaily.uz
Валюта курслари 12/09/2025
$1 – 12447.35
UZS – 0.7%
€1 – 14545.97
UZS – 0.46%
₽1 – 146.08
UZS – 0.29%
Қидириш
Ўзбекистон 10 ойда 6,62 миллиард долларлик олтин экспорт қилди

Ўзбекистон 10 ойда 6,62 миллиард долларлик олтин экспорт қилди

Ўзбекистон 10 ойда 6,62 миллиард долларлик олтин экспорт қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил январь-октябрь ойлари мобайнида Ўзбекистон жами 6,62 миллиард долларлик олтин экспорт қилган, деб хабар беради Статистика агентлиги.

Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 3,5% га камайган.

Олтиннинг умумий экспорт таркибидаги улуши 29,5% ни ташкил қилди, бу ўтган йилга қараганда (33,6%) паст.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг умумий ташқи савдо айланмаси 2024 йилнинг 10 ойида 54,4 миллиард долларни ташкил этди, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 6,7% ёки 3,4 миллиард долларга кўпдир.

Ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 22,44 миллиард долларга етди (ўсиш 9,6%), импорт эса 31,92 миллиард долларни ташкил этди (ўсиш 4,7%).

Натижада ташқи савдо баланси манфий бўлиб, 9,48 миллиард долларни ташкил қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг