Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 23/02/2017 Ўзбекистон 10 минг сўм қийматдаги янги банкноталарни муомалага киритади – ОАВ
Ўзбекистон 10 минг сўм қийматдаги янги банкноталарни муомалага киритади – ОАВ
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикасида 10 минг сўм қийматдаги янги банкноталар муомалага киритилади.

«Газета.уз» нашри маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати янги пул билетларини муомалага киритиш тўғрисида қарор қабул қилган.

2017 йилнинг 21 февраль куни Сенат қарори ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб кетди. Нашрнинг Марказий банкдаги ҳамда Ҳукуматдаги манбалари мазкур қарор қабул қилинганлигини тасдиқлашди.

Янги купюраларнинг амалга киритилиш санаси ҳали номаълум. Яқин кунларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки янги банкнотанинг тасвирини чоп этиши керак.

Бугунги кунда Ўзбекистондаги энг катта купюра – 5 минг сўмлик. Мазкур банкнотани Марказий банк 2013 йилнинг 1 июль куни муомалага киритган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг