Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 25/01/2024 «Ўзбекгидроэнерго» АЖ делегацияси Гуангдонг провинциясидаги қуввати 1200 МВт бўлган «Шенжен ГТЭС» фаолияти билан яқиндан танишди
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ делегацияси Гуангдонг провинциясидаги қуввати 1200 МВт бўлган «Шенжен ГТЭС» фаолияти билан яқиндан танишди

Хитой давлатига ташриф давомида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ делегацияси вакиллари томонидан Гуангдонг провинциясидаги қуввати 1200 МВт бўлган «Шенжен ГТЭС» (Гидро тўплаш электр станцияси) лойиҳа майдонига ташриф буюрилди.

Ташриф давомида ГТЭС лойиҳасини амалга оширишда Хитой тажрибаси ва замонавий технологиялари билан яқиндан танишилди. Шунингдек, «China Southern Power Grid International» компанияси билан ГТЭС лойиҳаларини Ўзбекистонда амалга ошириш бўйича фикр-мулоҳаза алмашилди, амалий ҳаракатлар «Йўл харитаси» имзоланди ҳамда ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича йўналишлар муҳокама қилинди.

2023 йил октябрь ойида «Бир макон, бир йўл» саммитида CSPG компанияси билан қуввати 600 МВт бўлган «Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Пскем дарёсидаги Юқори Пскем ГТЭС қурилиши» лойиҳасини ҳамкорликда амалга ошириш келишуви (Joint Development Agreement – JDA) имзоланган. Келишув шартларига мувофиқ, лойиҳани BOOT (build-operate-ownership-transfer)
моделида ишлаб чиқишга келишилган.

Маълумот учун: China Southern Power Grid Company Limited (qisqartmasi – CSG (Хитой жанубий электр тармоқлари), Жанубий Хитойда фаолият юритувчи Хитой давлат энергетика компаниясидир. Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлашга ихтисослашган. 2002 йилда ташкил этилган бўлиб, бош қароргоҳи (штаб-квартираси) Гуанчжоуда шаҳрида жойлашган. Мамлакатнинг энг йирик компаниялари қаторидан жой олган.

CSG томонидан ишга туширилган бир қатор энг йирик ГТЭСлар рўйхати:
1. Қуввати 2400 МВт бўлган Гуаннжоу ГТЭС 2000 йилда ишга туширилган;
2. Қуввати 2400 МВт бўлган Хуижоу ГТЭС 2011 йилда ишга туширилган;
3. Қуввати 1280 МВт бўлган Шинюан ГТЭС 2016 йилда ишга туширилган;
4. Қуввати 1200 МВт бўлган Шенжен ГТЭС 2018 йилда ишга туширилган;
5. Қуввати 600 МВт бўлган Шионгжонг ГТЭС 2018 йилда ишга туширилган;
6. Қуввати 1200 МВт бўлган Миежоу ГЭEС 2022 йилда ишга туширилган;
7. Қуввати 1200 МВт бўлган Янгжианг ГТЭС 2022 йилда ишга туширилган.
Ахборот хизмати

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг