Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда аралаш яккакураш (ММА) бўйича катталар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати якунланди. Ва бизда қўш ғалаба бор! Катталар жамоасининг ажойиб ўйинларидан сўнг, ёш жангчиларимиз ҳам медаллар жадвалида биринчи ўринни эгаллади!
Қизиқарли беллашувлар якунига кўра, ёшлар терма жамоаси вакиллари 4 та олтин, 4 та кумуш ва 10 та бронза медалига сазовор бўлди.
Олтин:
-65,8 кг: Зафаржон Асатов
-97 кг: Миржалол Ўралов
-65,8 кг: Музаяна Садриддинова
-79,4 кг: Хуршида Розикова
Кумуш:
-52,2 кг: Фирдавс Отамуродов
-83,9 кг: Сарварбек Хасанов
-70,3 кг: Раъно Насриддинова
-74,8 кг: Махлиё Абдуманнопова
Бронза:
-56,7 кг: Шоҳжахон Темиров
-61,2 кг: Илҳомжон Борисов
-65,8 кг: Сухроб Бойматов
-88,4 кг: Исломбек Қувончиэв
-93 кг: Юсуфбой Аҳмедов
-97 кг: Мирзоҳид Собиров
+97 кг: Мухсинжон Мўминжонов
-65,8 кг: Одинахон Абдуғаниева
-74,8 кг: Шоҳсанам Аманиязова
-79,4 кг: Хадичабон Турсунқулова