Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 28/10/2016 “Ўзавтойўл” АК: жами 1,028 трлн. сўмлик ишлар бажарилди
“Ўзавтойўл” АК: жами 1,028 трлн. сўмлик ишлар бажарилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 9 ойи давомида умумий фойдаланувдаги автомобил йўлларида тизим корхоналари томонидан жами 1,028 трлн. сўмлик йўл қурилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари бажарилди. Бу ҳақда компания бошқарувининг 2016-йилнинг 9 ойлик якунлари бўйича кенгайтирилган йиғилишида маълум қилинди.

Инвестиция дастурига мувофиқ 2016-йилда 176,3 км. узунликдаги умумий фойдаланувда бўлган автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари белгиланган. Тузилган шартнома ва тасдиқланган режага мувофиқ 9 ойлик якунлари бўйича 342,6 млрд.сўмлик йўл ишлари бажарилиб, 138,9 км. узунликдаги автомобиль йўллари реконструкция қилинди.

Йиғилишда таъкидланганидек, халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида ҳамда шаҳар кўчаларида "Ўзавтойўл" компанияси тизимидаги корхона ва ташкилотлари томонидан йўлларни мукаммал таъмирлашда 70,3 млрд.сўмлик ишлар амалга оширилиб, 58,1 км. узунликдаги умумий фойдаланувдаги автомобиль йўллари тўла таъмирланди.

Йиғилишда таъкидланганидек, 42654 км узунликдаги, шу жумладан, Ўзбек Миллий автомагистрали таркибига кирувчи умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини сақлаш ва жорий таъмирлаш ишлари бўйича 2016 йилнинг 9 ойида 494 млрд.сўмлик маблағлар ўзлаштирилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг