Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 04/04/2019 ЎзАнинг танқидий мақоласига давлат солиқ қўмитасининг жавоби
O'zAning tanqidiy maqolasiga davlat soliq qo'mitasining javobi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Куни кеча Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги веб-сайтида Фарғона шаҳридаги “Деҳқон бозори” ҳамда савдо мажмуалари атрофидаги автомобилларни вақтинча сақлаш жойлари (“стоянка”лар) нинг кунлик нақд пул тушуми назорати мутасаддиларнинг эътиборидан четда қолаётганлиги ҳақида хабар қилинган эди.

Давлат солиқ қўмитаси ушбу материал юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Шаҳар марказида жойлашган “Деҳқон бозори” атрофидаги 12,9 сотих ер майдони шаҳар хокимининг 2017 йил 12 майдаги 593-сонли қарори билан “Марказий деҳқон бозори” АЖга автомобилларни вақтинча сақлаш жойи ташкил этиш учун бириктириб берилган.

Мазкур автотураргоҳ 2 қисмга ажратилган бўлиб, ушбу қисмларда тегишли тартибда назорат касса машиналари ўрнатилган ҳамда нақд пул тушумлари белгиланган тартибда назорат қилиб борилмоқда.

Айни пайтда бозор даромадига кунига ўртача 1,5 млн.сўм нақд пул маблағлари ундирилиб, Фарғона вилоят ҳокимининг 2018 йил 27 мартдаги “Бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини тасдиқлаш хақида”ги 148-сонли қарори асосида тушумнинг 50 фоизи маҳаллий бюджетга йўналтирилган.

Мазкур автомобилларни вақтинча сақлаш жойидан 2019 йилнинг январь ойида 41,9 млн.сўм, февраль ойида 39,2 млн.сўм маблағлар жамият умумий даромадига ундирилган.

Шунингдек, мазкур автотураргоҳнинг ҳақиқий кунлик тушумини аниқлаш юзасидан Фарғона шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 3 маротаба хронометраж тадбирлари ўтказилган бўлиб, ушбу тадбирларда аввалги мос даврига нисбатан 717,2 минг сўмга (ўртача битта хронометраж тадбир давомида 239,0 минг сўмга ошган) ўсишига эришилган.

Бундан ташқари, 2019 йилда ўтказилган назорат тадбирлари давомида 3 та ҳолатда ноқонуний автомобил тўхташ жойлари ташкил қилинганлиги аниқланган ҳамда белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилган.

Кунлик нақд пул тушумини мониторинг қилиш ва ўрганиш юзасидан назорат тадбирлари давом эттирилишини маълум қиламиз.

Манба: ДСҚ Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг