Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 04/07/2016 Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш бошқармаси бошлиғи тайинланди
Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш бошқармаси бошлиғи тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш бошқармаси бошлиғи тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Отабек Акбаров Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Мазкур тайинланишгача у Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро ҳамкорлик ва хавфсизликни таъминлашнинг долзарб масалалари бўйича таҳлил ва таклифлар ишлаб чиқиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг