Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Ўзбекистон 20/06/2016 Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилмоқда
Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси қошида Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилмоқда.

Мазкур Фондни ташкил этишдан асосий мақсад - Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалигини ривожлантиришни молиялаштиришни, ўрмон фонди ҳудудида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, ҳимоялаш, такроран кўпайтириш ҳамда тиклашнинг молиявий таъминотини янада такомиллаштиришдан иборатдир.

Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси қошидаги Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:

ўрмон фонди ерларида аризаларни кўриб чиққанлик ва рухсатномалар берганлик учун олинадиган маблағларнинг 100 фоизи; ўрмон фонди ерларида (давлат қўриқхоналаридан ташқари) ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига етказилган зарарни қоплаш бўйича ундирилган маблағларнинг 100 фоизи;

ўрмон фондининг рухсат этилган ҳудудларида чорва молларини боқиш, ўрмон фонди участкаларида пичан ўриш, ўрмон фонди участкаларида асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш, ўрмон фонди участкаларида дарахт ва буталарни кесмаган ҳолда ўтин ва шох-шаббаларни йиғиш, давлат ўрмон фонди участкаларидан маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреацион ва эстетик мақсадларда фойдаланиш учун тўловларнинг 50 фоизи;

хайр-эҳсон қилувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида жойлаштиришдан олинган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг