Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда 12 та компания "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш учун лицензияларга эга бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитасининг матбуот хизмати хабар берди.
Индивидуал лицензияларни тақдим этиш бўйича Танлов комиссияси қарорига кўра, танлов ғолиблари қуйидаги номзодлар бўлди:
1. «Ihlos travel 1» МЧЖ (Андижон вилояти, Андижон шаҳри, «Ўзбегим» маҳалласи, Бобур шоҳ кўчаси, 40в-уй).
2. «Yuksak travel Air» ЯТ (Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри, Б. Марғилони кўчаси, 3б-уй).
3. «Muhtasham travel» МЧЖ (Наманган вилояти, Наманган шаҳри, «Шодлик» маҳалласи, А. Навоий кўчаси, 2/1-уй, 3с-хонадон).
4. «Musaffo turizm xizmati» МЧЖ (Наманган вилояти, Наманган шаҳри, Бобур тумани, 10-уй, 4-хонадон).
5. «Risola travel lux» МЧЖ (Наманган вилояти, Наманган шаҳри, Уйчи кўчаси, 1-уй).
6. «Xorazm umra jamiyati» МЧЖ (Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, П. Маҳмуд кўчаси, 350-уй).
7. «Hikmat Umra Travel» МЧЖ (Тошкент шаҳри, Миробод тумани, А. Темур кўчаси, 43-уй, 41-хонадон).
8. «Real Dreams» МЧЖ (Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зарқайнар кўчаси, 14-йўлак, 75-уй).
9. «Travel with family» МЧЖ (Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Кичкина ҳалқа йўли, 21-уй).
10. «Sofa Marva tour» МЧЖ (Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, «Зиё» маҳалласи, Кичкина ҳалқа йўли, 19-уй).
11. «B2 Management» МЧЖ (Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Урикзор кўчаси, 124-уй).
12. «Safar time exclusive» МЧЖ (Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, «2-Чарх Камолон» маҳалласи, Бунёдкор кўчаси, 2-уй).
Литсензияда кўрсатилмаган манзил бўйича “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти билан шуғулланиш таъқиқланади.
Шуниндек, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини литсензияга эга бўлмаган тадбиркорлик субектлари томонидан кўрсатиш тақиқланган.
“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун литсензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (75 млн. сўм) этиб белгиланган.