Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 03/04/2018 Нурафшонда “Ақлли шаҳар” қурилиши тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди
Нурафшонда “Ақлли шаҳар” қурилиши тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ақлли шаҳар” концепцияси бўйича Тошкент вилояти маъмурий маркази қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори (ВМҚ-236, 26.03.2018 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ: Нурафшон шаҳри ҳокимлиги ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклидаги Тошкент вилояти маъмурий марказини қуриш дирекцияси ташкил этилди. Дирекция «Ақлли шаҳар» концепцияси бўйича Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти маъмурий маркази қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида буюртмачи функциясини амалга оширади;

«Ақлли шаҳар» концепцияси бўйича Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти маъмурий маркази қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш молиялаштириш манбалари белгиланди;

Тошкент вилояти ҳокимлигига Дирекция буюртмасига биноан бир ой муддатда, Тошкент вилояти маъмурий маркази қурилиши учун 246,2 гектар ер участкаси, шу жумладан «Кончи» массиви ҳудудида — 113 гектар ва «Янги турмуш» массиви ҳудудида — 133,2 гектар ер участкаси ажратиш вазифаси юкланди;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига Нурафшон шаҳрининг телекоммуникация тармоқлари ва тизимларини модернизация қилиш, замонавий оптик-толали тармоқларни ўтказиш чора-тадбирларини кўриш топширилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг