Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 17/03/2023 Нурафшон шаҳрида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган шахслар аниқланди
Нурафшон шаҳрида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурафшон шаҳар бўлими томонидан Тошкент вилояти ДХХ бошқармаси ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.У.га тегишли «Ойбек» МФЙдаги нотурар бино кўздан кечирилганида, хорижий давлат фуқароси Y.S. ва фуқаро Б.Р. ушбу бинода 127 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,5 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг