Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 18/07/2016 Нукус вокзалини қайта реконструкция қилиш ишлари якунланмоқда
Нукус вокзалини қайта реконструкция қилиш ишлари якунланмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2015-йилнинг бошида Нукус вокзалини қайта реконструкция қилиш ишлари бошлаб юборилган эди. Ўтган давр мобайнида вокзалда қурилиш бригадалари томонидан қайта таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари аниқ лойиҳа ва режа асосида, босқичма-босқич олиб борилди. Айни кунларда моҳир наққошлар ва уста-ҳунармандларнинг тинимсиз меҳнати эвазига бу ерда қурилишнинг сўнгги ишлари ниҳоясига етказилмоқда. Шаҳар кўркига кўрк қўшиб турган, замонавий талаблар асосида таъмирдан чиқарилаётган муҳташам вокзал аввалги ҳолатидан кескин фарқ қилади.

Янги замонавий иншоотда йўловчилар учун барча қулайликлар яратилмоқда. Бу эрда хавфсизлик талабларига тўла жавоб берадиган тежамкор ёритиш тизимларидан фойдаланилди. Йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш имкониятлари ҳам кенгайиб, қўшимча янги чиптахона бунйод этилди. Вокзалда, шунингдек, она ва бола хонаси, овқатланиш ва бошқа турли хил шахобчалар мавжуд. Тиббиёт пункти ва меҳмонхона ҳам янги замонавий жиҳозлар ҳамда ускуналар билан таъминланмоқда. Бундан ташқари, вокзалнинг кутиш залида мўтадил ҳароратни сақлайдиган махсус ускуналар ўрнатилиши ҳам кўзда тутилган.

Бир сўз билан айтганда, юртимизда олиб борилаётган бу каби бунйодкорлик намуналари инсон ва унинг манфаатларига хизмат қилиб, ҳар биримизнинг қалбимизда улкан фахр ва ифтихор туйғуларини уйғотади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг