Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 24/10/2016 “НТМК”, “Миллийбанк” ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” акциядорлик жамиятларига айланади
“НТМК”, “Миллийбанк” ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” акциядорлик жамиятларига айланади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 17-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев “Давлат улуши устувор бўлган акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имлозади.

Қарорга кўра, “Навоий тоғ-металлургия комбинати” давлат корхонаси, “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” унитар корхонаси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ва “Ўзавтойўл” компанияси 2016-2017-йилларда акциядорлик жамиятларига айланади.

Шунингдек, қарорда 100 фоиз акцияси давлатга тегишли бўлган стратегик акциядорлик жамиятлари, шу жумладан номлари юқорида келтирилган ҳамда ташкилотлардан АЖга айлантирилаётган корхоналар рўйхати тасдиқланди:

1. “Ўзбекнефтгаз” МХК
2. “Ўзбекэнерго” АЖ
3. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ
4. “Ўзбекистон хаво йўллари” АЖ
5. “Ўзавтойул” АЖ
6. “Ўзбектелеком” АЖ
7. “Навоий тоғ-металлургия комбинати” АЖ
8. “Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати” АЖ
9. “Халқ банки” АТБ
10. “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АТБ.

Қарор билан иқтисодиёт ва инфратузилманинг ривожланишида муҳим стратегик аҳамиятга эга давлат улуши бор корхоналарни АЖ шаклида сақлаб қолиш талаби қўйилган. Шунингдек, уларнинг фаолиятини қатъий корпоратив бошқарувнинг халқаро стандартлари бўйича олиб боришни таъминлаш масаласи ҳам қўйилган.
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг