Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 16/05/2019 Ноқонуний овланган 6942 дона балиқ оқибатида 281,5 млн. сўмлик зарар етказилди
Noqonuniy ovlangan 6942 dona baliq oqibatida 281,5 mln. so'mlik zarar yetkazildi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Ангрен дарёсининг Оҳангарон тумани, Қайирма қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида фуқаролар В.Б. ва бошқалар тақиқланган ов қуроли ҳисобланган электр қармоқ билан балиқ овлаётганлиги аниқланиб, улардан «SEAHAWK II» номли қайиқ, электр қармоқ, аккумулятор ва 6942 дона овланган балиқлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг далолатномасига асосан 6942 дона балиқларнинг ноқонуний овланиши натижасида ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсига 281,5 млн. сўмлик жуда кўп миқдордаги зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан В.Б. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Манба: Бош прокуратуранинг телеграм канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг