Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 11/05/2017 НКТ ларининг жами капитали 128,4 млрд сўмга етди
НКТ ларининг жами капитали 128,4 млрд сўмга етди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Нобанк кредит ташкилотлари (НКТ)нинг жами капитали 2017 йилнинг 1 апрель ҳолатига 128,4 млрд сўмга етди ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 41,8 фоиз ўсди.

Уларнинг активлари таққосланаётган даврда 35,8 фоиз ортиб, 168,1 млрд сўмни ташкил этди.

Нобанк кредит ташкилотларининг кредит қолдиғи 2016 йилнинг 1 апрель ҳолатига нисбатан 35,9 фоиз ўсиб, 148,3 млрд сўмдан ортди.

Ҳозирги пайтда республика минтақаларида 76 та микрокредит ташкилоти ва ломбард фаолият кўрсатмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг