Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Маданият 09/02/2019 Навоий ғазаллари математик таҳлил асосида ўрганиб чиқилди
Навоий ғазаллари математик таҳлил асосида ўрганиб чиқилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Адабиётшунослик илмида биринчи бор Навоий ғазаллари математик таҳлил асосида ўрганиб чиқилди. Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Алишер Навоий бобомиз таваллудининг 578 йиллиги муносабатига бағишланган тадбирда академик Абдулла Аъзамнинг “Муножотнома” номли китоби тақдимоти ҳам ўтказилди.

Дарҳақиқат, китобда Алишер Навоийнинг “Муножот” асари кенг ўқувчилар оммасига таҳлилий услубда тақдим этилган. Шу мақсадда “Муножот”нинг ўзига хос вазни ва қофиясига эътибор қаратилади, анча эркин талқин қилинган шарҳлар, изоҳлар ва айрим қўшимча маълумотлар келтирилади. Китобда Навоий асарини мустақил ўқиш қулай бўлиши учун луғат ва шарҳлар “Муножот”га тегишли бандлари билан ёнма-ён жойлаштирилган.

Шунингдек, тадбирда “Эл нетиб топғай мениким...” номли адабиётларнинг очиқ кўргазмаси ҳам ташкил этилган. Унда Алишер Навоий асарларига шарҳлар, унинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига, фалсафий фикрларига оид турли йилларда чоп этилган китоблар, бобомизнинг дунё тилларига таржима қилинган асарлари, ҳикматлари намойиш қилинди.

Манбаа: Ўзбекистон Миллий кутубхонаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг