Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 18/07/2017 “Навоий” ЭИЗ: 2019 йилгача 39 лойиҳа амалга оширилади
“Навоий” ЭИЗ: 2019 йилгача 39 лойиҳа амалга оширилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2019 йилгача 39 лойиҳа амалга оширилади “Навоий” эркин иқтисодий зонасида фаолият бошлаган тадбиркорлик субъектларига гувоҳномалар топшириш маросими ўтказилди.

“Навоий” эркин иқтисодий зонасида яратилган қулай инвестициявий муҳит самарасида Жанубий Корея, Буюк Британия, Италия, Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Сингапур, Россия давлатлари билан ҳамкорликда 18 корхона фаолият юритмоқда. Киритилган инвестициялар ҳажми қарийб 124 миллион долларни ташкил этиб, 900 га яқин янги иш ўрни яратилган. Мавжуд корхоналарда 100 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, экспортга йўналтирилмоқда. Ҳудуд “Навоий” халқаро аэропорти негизидаги логистика марказига яқин жойлашгани хорижий сармоядорлар учун қўшимча қулайликдир.

– Ҳудудда яратилган қулай инвестициявий муҳит самарасида 2017-2019 йилларда 251,4 миллион долларга тенг 39 лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган, – дейди “Навоий” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси директори А.Файзиев. – Қонунчилигимизда белгиланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар, божхона имтиёзлари сармоядорларда катта кизиқиш уйғотмоқда. Жалб этиладиган инвестициялар ҳажмига қараб имтиёзли солиқ ставкаларининг жорий этилгани тадбиркорларга ҳуқуқий ва иқтисодий кўмакдир. Шиша идишлар, светодиод ёритиш ускуналари, қурилиш материаллари каби истиқболли лойиҳалар ҳам ушбу қулайлик самарасида амалиётга жорий этилади. ЎзА.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг